Бугун, 27 май куни, Тошкент вилояти ҳокими З.Т. Мирзаев раислигида, Нурафшон шаҳар, Янгиобод маҳалласи “Nurafshon business city” худудида Ақлли шаҳар концепциясини амалга ошириш ишларини жадаллаштириш, ҳамда ҳудуддаги инвесторлар томонидан замонавий ишбилармонлик ва турар-жой марказларини ташкил этишга доир ишларнинг ҳолати ва юзага келаётган мавжуд муаммоларни бартараф этиш масалаларига бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда вилоят ҳокимининг қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Ш.Н. Махмудов, Нурафшон шаҳар ҳокими И. Кличханов, “Nurafshon business city” бош директори Д.Э. Юлдашев, масалага алоқадор тегишли вилоят бошқарма, ташкилот раҳбарлари, ҳудуддаги барча инвесторлар иштирок этишди. Учрашув давомида инвесторлар томонидан бугунги кунда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, қурилиш давомида юзага келаётган муаммолар, шунингдек муаммоларни бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар муҳокама этилди. Учрашув якунида масалага алоқадар бўлган ташкилот раҳбарларига мавжуд муаммоларни белгиланган муддатларда ҳал этиш бўйича зарур топшириқлар берилди.